Қорақалпоғистон республикасида соҳа вакиллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30-сентябрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг аппарат ходимлари хамда тармоқ тизимидаги иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир «Саҳродаги Лувр» номини олган И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи биносида бўлиб ўтди. Мулоқотни Сенатор, Ўбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Жалменов Улықбек Абылаевич очиб берди. Тадбирни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шухрат Холбутаевич Деҳқонов олиб борди. Тармоқ тизимида фаолият юритаётган соҳа ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий- маърифий, ва хуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар мухокама қилинди. Шунингдек, Ўбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ўринбосари Данияров Муратбай Қууанышбаевич, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Турдыев Қалбай Абиевич, Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори Мкртычев Тигран Константинович, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби директори Калхоразов Даулетмурат Утепбергенович, Дўстлик ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида ҳизмат кҳрсатган маданият ходими Пирназарова Айгуль ва Амударья тумани 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Абдалов Юлдашбой Юсуповичлар сўзга чиқиб бошланғич касаба уюшмаси раислари ва иш берувчилар олиб борилаёт ишлар ва самарадорлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари билан ўртоқлашдилар. Тадбир иштирокчилари ва бир қатор фаҳрийларига Республика кенгашининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Аяпов Женисбай Жарылкаганович фаолияти алоҳида эътироф этилди. Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг барча иштирокчилар музей экспонатлари билан танишгач 22-сонли болалар мусиқа мактабида ташкил этилган “Айқулақ” болалар ансамблининг концерт дастурини томоша қилишди. Дастур якунида ансамбль иштирокчиларига Республика кенгаши томонидан "Касаба уюшмалари-болаларга" акцияси доирасида саҳна либослари ва фаҳрий ёрлиқлар тақдим этилди. “Айқулақ” ансамбилининг раҳбари, хореограф, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Пирлепесова Зибаш Умирзаковнага ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. O'zbekiston madaniyat, sport va turizm xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi "YURT TARRAQIYOTI YO'LIDA BIRLASHAYLIK!" Батафсил