Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидагиАмударё тумани 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабидаа 2021-2022 ўқув йилида бажарилган ишлар тўғрисида.

Амударё тумани 9-сонли болалар мусика ва санъат мактабитуманда ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишига ҳисса қўшиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, уларнинг ижодий мусикий қобилятларини ривожлантириш ҳамдакасб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Мактабимиз 1968-йил ташкил топиб, 1990-йилда кайта курилиб Хамза номидаги мусика мактаби булиб фаолият юрита бошлаган.
Таълим 11 та йўналишда, яъни халқ чолғулари, анъанавий хонандалик, анъанавий чолғучилик, фортепиано, торли чолғулар, эстрада хонандалиги, бахшичилик, хореография,тасвирий санъат, ва йўналишларидан иборат. Театр ва анъанавий бахшичилик йўналишлари 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Амалий санъат йуналиши 2019-2020 укув йилидан бошлаб фаолият кўрсата бошлади.(Илгари мутахассис етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас эди.) 2021-2022 ўқув йилида 1-синфга 64 ўқувчи қабул қилиниб, шулардан 42 ўқувчи мусиқа йўналишида, 22 та ўқувчи санъат йўналишида.Жами ўқувчилар сони 2022 йил май ҳолатига кўра 235 нафарни ташкил қилди. Ота-оналар бадал-тўловидан озод ўқувчилар 5тани, 70% ота-оналар бадал-тўлови тўловчи ўқувчилар эса 35 ўқувчини ташкил этди. Ўқитувчиларнинг умумий сони 39 та (2022 йил май ҳолати бўйича) Шулардан 8 таси олий маълуматли 30 нафари мусика ва санъат коллежларини тамомлаган, шулардан 1 нафари ўриндошлик асосида ишлаётган мактаб ўқитувчиларидан иборатдир
2019-2022 йиллар давомида ўрта –махсус маълумотли ўқитувчилардан 10 нафари олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Ҳозирги кунда жами 5 та ўқитувчи Ажинияз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимида, Узбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти Нукус филиали 1 нафар сиртқи бўлимида1 нафари Узбекистон Давлат Хореография академияси сиртки булимида , 3 нафари Ўзбекистон Давлат Концерваторияси сиртки булимида ўқияпди. Мактаб ўқув режаси 2020-2021 йиллигига белгиланган ишлар бўйича йиғилишлар, 2- ярим йиллик академик имтиҳонлар , бўлим бошлиқлари иш режалари ва очиқ дарслар, маърузалар вақтида бажарилди. Устоз-шогирд анъаналари бўйича ёш мутахассис ўқитувчиларга етарли тажрибага эга бўлган ўқитувчилар устозлик қилиб келаяпди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2022- йил 2- февралдаги “Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантиришга доир кушимча чара тадбирлар тугрисида” ги ПК 112- сонли карорни ижросини туминлаш максадида з чора тадбирлар иш режасини тузиб, шу режа асосида укувчиларни буш вактларини мазмунли ташкил этиш улар маънавиятини юксалтириш , мадания ва санъатга жалб этиш , кизикишини уйготиш учун умумий урта таълим мактаблари билан хамкорликда ража асосида туманимиздаги мактабларга бориб концерт дастурлар ва кургазмалар утказилиб келинмокда. 2021-2022укув йилида режа асосида барча булимда концертлари утказилмокда.
2022- йил 14-апрель сольфеджио фанидан “билимлар беллашуви”, 18-апрель тасвирий санъат булимининг “Иктидорли ёш рассомлар” курик танлови, 22-апрельда фортепиано булимининг хисобот концерти, 26-апрель Халк чолгу булимининг хисобот концерти, 29-апрель Анъанвий хонанда ва ижро булими хисобот концерти, 6-май Хореогафия ва театр булимининг “9-май Хотира ва кадрлаш куни”га багишланган хисобот концертлари булиб утди.
Мактабда ва туман миқёсида ўтказилиб келинаётган байрам тадбирларида барча байрамларда ўқувчилар ва ўқитувчилар жамоаси мунтазам равишда қатнашиб келаяпди. Иқтидорли, билимдон ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан вақтида рағбатлантирилиб борилди.
2021-2022 укув йили якуни буйича “ХИСОБОТ КОНЦЕРТ ВА КУРГАЗМАСИ” 13-май куни мактаб ховлисида катта килиб утказилди. 2021-2022 укув йилида мактабнинг 4-чоракда режалаштирилган барча ишлар бажарилиб, 2- ярим йиллик академик ва битирув имтихонлари утказилиб, 4- чоракликлар бахоланиб укувчилар таътилга юборилди. Атроф – муҳит ободончилиги ишларида мактабнинг барча ходимлари фаол қатнашиб келмоқда.