Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидагиАмударё тумани 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2020-2021 ва 2021-2022 ўқув йилида 1- ярим йиллигида бажарилган ишлар тўғрисида.

Амударё тумани 9-сонли болалар мусика ва санъат мактабитуманда ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишига ҳисса қўшиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, уларнинг ижодий мусикий қобилятларини ривожлантириш ҳамдакасб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фаолият олиб бормоқда.
Мактабимиз 1968-йил ташкил топиб, 1990-йилда кайта курилиб Хамза номидаги мусика мактаби булиб фаолият юрита бошлаган. 2015 йил июнь ойидан бошлаб ноябр ойининг йигирманчи санасигача Амударё МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан 1 милярд 500 миллион сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилди. Бунда мактаб реконструкциясида мактаб синф хоналари ойна эшик ва ромлар, иситиш тармоклари, электр трансфарматор, газ электр, сув улчагичлар, сув гидрандти, иккита сув насоси ва бир дона арестон сув иситгичи билан таминланди. Синф хоналар эшиклари замонавий деразалар акфа ром ва ойналар билан жихозланган, синф поллари ламинат билан копланган синф деворлари ва шифти гипса кардон билан копланган ёритгичлар замонавий электр энергиясини тежайдиган диодли чироклар билан таъминланган. Ёнгинга карши огохлантириш сигнализацияси ва ёнгин учириш мосламалари ва шитлари билан иситиш тармоги янги газ ва кумир, утинда киздиришга мосланган 6 та козонхоналар мактаб теварак атрофии ярми гишт ярми темир панжаралар билан тулик уралди. Мактаб теварак атрофи ободонлаштирилиб бахорда 54 туп мевали ва 81 туп декоратив дарахтлар экилди. Синф хоналарнинг учтасида кондеционер, мактаб залида турт дона катта кучланишда ишлайдиган ёзги ва кишги мавсумларда фойдаланадиган кондеционерлар,сахна пардалари ва сахна ёритгичлари, 150-уринга мулжалланган утиргичлар,комплект овоз кучайтиргичлар, рангли ёруглик таркатадиган ёруглик мосламалари,экран проектор, узбек мусика чолгулари жамламаси, синф хоналар учун шкаф ва стол стуллар билан жихозланган,Мактаб хавсизлигини тулик таъминлаш учун мактабнинг укув бадали хисобидан беш дона харакат ёзиб турувчи видео камера урнатилган.
Мактаб синф хоналари жихозлари, ёгоч уймакорлиги, бичиш тикиш ва тукиш, метал билан ишлаш, ганч уймакорлиги, тасвирий санъат мутахассислигида керак буладигин стол, стул, этюдник, малберт, планшетлар, хайкалтарошликда кулланиладиган асбоб ускуналар ва барча жихозлар билан таъминланди. Мактабимиз 10 фортепиано 2 реал ва барча йуналишдаги мусика асбоблари, сольфеджио дарслигида куллаш учун электорн доска билан таминланди . Таълим 12 та йўналишда, яъни халқ чолғулари, анъанавий хонандалик, анъанавий чолғучилик, фортепиано, торли чолғулар, эстрада хонандалиги, дамли ва зарбли чолғулар, хореография,тасвирий санъат, ва йўналишларидан иборат. Театр ва анъанавий бахшичилик йўналишлари 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Амалий санъат йуналиши 2019-2020 укув йилидан бошлаб фаолият кўрсата бошлади.(Илгари мутахассис етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас эди.)
2020-2021 ўқув йилида 1-синфга 36 ўқувчи қабул қилиниб, шулардан 25 ўқувчи мусиқа йўналишида, 11 та ўқувчи санъат йўналишида.Жами ўқувчилар сони 2020 йил сентябрь ҳолатига кўра 252 нафарни ташкил қилди. Ота-оналар бадал-тўловидан озод ўқувчилар 8 тани, 70% ота-оналар бадал-тўлови тўловчи ўқувчилар эса 41 ўқувчини ташкил этди.
2021-2022 ўқув йилида 1-синфга 64 ўқувчи қабул қилиниб, шулардан 42ўқувчи мусиқа йўналишида, 22 та ўқувчи санъат йўналишида.Жами ўқувчилар сони 2021 йил сентябрь ҳолатига кўра 243 нафарни ташкил қилди. Ота-оналар бадал-тўловидан озод ўқувчилар 5тани, 70% ота-оналар бадал-тўлови тўловчи ўқувчилар эса 40 ўқувчини ташкил этди. Ўқитувчиларнинг умумий сони 46 та (2020 йил сентябрь ҳолати бўйича) Шулардан 12 таси олий маълуматли 34 нафари мусика ва санъат коллежларини тамомлаган, шулардан 4 нафари ўриндошлик асосида ишлаётган мактаб ўқитувчиларидан иборатдир
Ўқитувчиларнинг умумий сони 43 та (2021 йил сентябрь ҳолати бўйича) Шулардан 14 таси олий маълуматли 29 нафари мусика ва санъат коллежларини тамомлаган, шулардан 2 нафари ўриндошлик асосида ишлаётган мактаб ўқитувчиларидан иборатдир
2019-2022 йиллар давомида ўрта –махсус маълумотли ўқитувчилардан 10 нафари олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Ҳозирги кунда жами 5 та ўқитувчи Ажинияз номидаги Нукус Давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимида, Узбекистон Давлат Санъат ва Маданият институти Нукус филиали 1 нафар сиртқи бўлимида1 нафари Узбекистон Давлат Хореография академияси сиртки булимида , 3 нафари Ўзбекистон Давлат Концерваторияси сиртки булимида ўқияпди. Мактаб ўқув режаси 2020-2021 йиллигига белгиланган ишлар бўйича йиғилишлар, имтиҳонлар , бўлим бошлиқлари иш режалари ва очиқ дарслар, маърузалар вақтида бажарилди. Устоз-шогирд анъаналари бўйича ёш мутахассис ўқитувчиларга етарли тажрибага эга бўлган ўқитувчилар устозлик қилиб келаяпди. Мактабни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазирликдан келган хатлар ва буйруқлар ўз вақтида бажарилди. Сан-техник ходим ишга олиниб иситиш тизими олдиндан кўриб чиқилди . Электр-монтаж тармоқлари бир қатор кўздан кечирилиб, носоз қисмлари янгиланди.2021 йил 05.06.да № 1- сонли буйруқ билан электр қурилмалари ҳолати учун жавобгар шахс қилиб тураев Ахмад беркитилди. Мактаб барча ходимлари иштирокида “Куз-қиш мавсуми”бўйича йиғилиш бўлди. Узбекистон Республикаси Призиденти 2019- йил 19- мартда “Ёшлар билан ишлашишни самарали ташкил этишда ,маданият ва санъат , спорт , ахборот технологиялари , китоб укишга кизикишини ошириш буйича 5 та ташаббусни амалиётга жорий килиш ва ижросини таъминлаш буйича “2020- 2021 укув йилда 4 та тугарак яъни “Иктидорли ёш рассомлар ва Мохир куллар ” , “Ракслар жилоси ”, “Сехирли созлар ” халк чолгулари ансамбли , “Тасанно ”доирачилар ансамбли номли тугараклар ташкил этилиб хозирги кунгача 40 нафар укувчига билим бериб фаолият олиб бормокда